Кемерово вилоятининг Тисул шаҳридаги уйда 9 январь, тонгда рўй берган ёнғинда 6 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Ёнғинни ўчириш давомида 3 нафар катта ёшли — 42 яшар эркак, 41 ёшли аёл ва 20 яшар қиз ҳамда 3 нафар бола — 4 ойлик қизалоқ, 5 ёшли қиз ва 7 яшар ўғил боланинг жасади топилди», — дея маълум қилди Россия Тергов қўмитасининг вилоятдаги бошқармаси вакили.
Қўшнилар куйган ҳидни пайқаб, ФВВ ходимларини чақирган ва улар мазкур уйда жасадларга дуч келган. Дастлабки тахминларга кўра, ёнғинга қисқа туташув сабаб бўлган.
20 яшар қиздан ташқари ҳалок бўлганларнинг барчаси бир оила вакиллари эканлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)