Грузияда чўчқа гриппи вируси туфайли вафот этганлар сони 13 кишига етди. Мамлакатдаги барча йирик клиникалар карантин эълон қилган, дея хабар беради «Вести.ru».
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, ўлим ҳолатларининг аксарига бемораларнинг сурункали касалликлари ёки шифокорларга вақтида мурожаат этмаганлик сабаб бўлган. Тиббиёт муассасалари фавқулодда ҳолат тартибида ишламоқда.
Грузиядаги ўқувчиларнинг ота-оналари расмийлардан қишки таътилларни узайтириш ва мактабларда карантин жорий этишни талаб қилмоқда.
Изоҳ (0)