• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Наманганда 2019 йил 1 январдан 24 мингга яқин пенсионернинг пенсиялари оширилди

    Президентнинг 2018 йил 12 декабрдаги фармонига мувофиқ, 2019 йил 1 январдан бошлаб пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдорини энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробаридан ўн баробаригача ошириш бўйича янги тизим жорий этилди. Мазкур ҳужжат билан кимларнинг пенсияси ошади? «Дарё» мухбирининг саволига Пенсия жамғармаси Наманган вилоят бошқармаси пенсия ва нафақларни тайинлаш мониторинги ва таҳлили бўлими бошлиғи Шерзодбек Қаюмов жавоб берди.

    Фото: Пенсия жамғармаси Наманган вилоят бошқармаси

    Фото: Пенсия жамғармаси Наманган вилоят бошқармаси

    — 2019 йил 1 январга қадар ишловчилар иш ҳақидан Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаб келган ва мазкур суғурта бадаллари Пенсия жамғармаси маблағларининг шаклланиш манбаси ҳисобланган. Меҳнат фаолияти давомида ойлик иш ҳақи юқори бўлган ишчи-ходимлардан Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари кўпроқ, маоши паст бўлган ишловчилардан камроқ ўтказилган. 2019 йил 1 январга қадар пенсияларни миқдорини ҳисоблаб чиқишда энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баробаридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинар эди. Фармон билан 2009 йил 1 январдан бошлаб пенсияларни ҳисоблашда энди энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробаридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади. Бунда пенсияни ҳисоблашда аниқланган ўртача ойлик иш ҳақи энг кам иш ҳақининг саккиз баробари, яъни 1621840 сўмдан (202730 сўм х 8) юқори бўлган пенсия олувчиларнинг пенсиялари оширилди.

    Ушбу фармон жорий қилингунга қадар ишчи-ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баробаридан ортиқ бўлган қисми учун Пенсия жамғармасига суғурта бадал тўлаган бўлса ҳам пенсия ҳисоблашда инобатга олинмас эди. 2019 йил 1 январдан бошлаб ижтимоий адолат мезонларига таянган ҳолда ана шу тўлаган суғурта бадалларини пенсия ҳисоблашда инобатга олиниши натижасида юқори миқдорда суғурта бадали тўлаб келган пенсия олувчиларнинг пенсиялари ошади.

    Мисол учун, ўртача ойлик иш ҳақи 2 200 000 сўм ва иш стажи 35 йил бўлган фуқарога амалдаги тартиб бўйича пенсия ҳисоблашда 1 621 840 сўм (энг кам иш ҳақининг 8 баробари) инобатга олинган, қолган қисми, яъни 578 160 сўм ҳисобга олинмаган. Шундан келиб чиқиб пенсиянинг умумий миқдори 1 054 196 сўмни ташкил этар эди.

    Янги тартиб бўйича эса ушбу фуқарога ўртача ойлик иш ҳақи 1 621 840 сўм эмас, 2 027 300 сўм (энг кам иш ҳақининг 10 баробари) миқдорида ҳисобга олинади. Бунда пенсиянинг умумий миқдори 1 317 745 сўмни ташкил этади ёки 263 549 сўмга ошади.

    Ҳозирда Наманган вилояти бўйича жами 272 мингга яқин пенсия ва нафақа олувчилар бўлса, мазкур фармон қабул қилинган кун ҳолатига 23 634 нафар пенсионернинг пенсиялари оширилди. Пенсияга энди чиқадиганларни пенсиялари ушбу янги тизим бўйича ҳисобланади.

    09.01.2019, 14:35   Изоҳ (0)   19891
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев январь ойида Ҳиндистон ва Германияга ташриф буюради

    09.01.2019, 13:52

    Бухоро шаҳрида меҳнат ярмаркасида 500 бўш иш ўрнига бор-йўғи 20 нафар ёш ишлаш истагини билдирди

    09.01.2019, 12:20

    Ўзбекистонда уй-жойга доимий прописка қилинган вояга етган шахслар ҳам коммунал хизматлар учун ҳақ тўлаш бўйича жавобгар ҳисобланади

    09.01.2019, 11:59

    Zeromax компаниясининг собиқ директори Миродил Жалолов қамоқдан озод қилинди

    09.01.2019, 11:45

    Ҳарбий пенсионерлар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди

    09.01.2019, 10:43

    Солиқ ва прокуратура мутасаддилари ҚҚС бўйича тадбиркорлар билан учрашди

    09.01.2019, 10:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойлик эр-хотин ажрашаётганда 29 та товуқни бўлиша олмади

    Дунё | 10 август, 23:59

    ChatGPT маслаҳати сабабли эркак жиннихонага тушиб қолди

    Дунё | 10 август, 23:35

    Путин Херсон ва Запорожье вилоятларидан рус қўшинларини олиб чиқмайди

    Дунё | 10 август, 23:15

    Илҳом Алиев Россияни Озарбайжон объектларига “мақсадли зарба бериш”да айблади

    Дунё | 10 август, 22:55

    Суперлига. “Сўғдиёна” “Машъал”дан устун келди

    Спорт | 10 август, 22:35

    Туркияда 6,1 магнитудали кучли зилзила юз берди (видео)

    Дунё | 10 август, 22:34

    NYT: Британия ярим йил махфий Фаластин режаси устида ишлади

    Дунё | 10 август, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.