Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистондаги Халқаро инвестиция саммитида иштирок этади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Халқаро пресс-клуб мажлисида маълум қилди, дея хабар беради «Газета.uz».
ТИВ расмий вакилига кўра, саммит жорий йил 18—20 январь кунлари Гужарот штатида бўлиб ўтади. Шавкат Мирзиёев 18 январь куни амалий ташриф билан боради, чунки бизнес-форумнинг асосий тадбирлари ўша куни бўлиб ўтади. Унга давлатлар, халқаро жамғармалар ва йирик компаниялар раҳбарлари таклиф қилинган.
21—23 январь кунлари Ўзбекистон Президенти Германияга расмий ташриф билан боради, дея қўшимча қилди Илҳом Неъматов.
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов ташриф жараёнида Германия компанияларини Ўзбекистонда газ-кимё мажмуалари ташкил этилишига жалб қилиш масалалари муҳокама этилишини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)