Хитой ва АҚШ вакиллари Пекинда бўлиб ўтаётган савдо-иқтисодий масалалар бўйича музокараларни яна бир кунга узайтирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Йиғилиш иштирокчилари савдога доир келишмовчиликларни тугатишга ёрдам берадиган аниқ келишувларга эришишни режалаштирган.
«Хитой музокаралар якунидан мақбул ва ўзаро манфаатли натижани кутмоқда», — дейилади хабарда.
Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой билан савдо борасидаги келишувга иложи борича тезроқ эришишни хоҳлаётганини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)