Янги Xiaomi Mi 9 флагмани расмий равишда эълон қилинишидан камида икки ой олдин смартфонлар ҳақидаги барча тафсилотлар, ҳатто нархи ҳам маълум бўлди. Бу ҳақда Gadgets360 хабар берди, деб ёзади Spot.
Кутилганидек, смартфон FHD+ лик 6,4 дюймли AMOLED дисплей, томчисимон кесик, шунингдек Х24 LTE модемли Snapdragon 855 процессори билан жиҳозланади.
Асосий камера учталик бўлади: биринчи сенсор — 48 мегапикселли Sony IMX586, иккинчиси — 12 мегапиксел, учинчиси эса уч ўлчамли тасвирларни яратиш учун 3D ТОF (Time оf Flight). Олд камера 24 мегапикселли Sony IMX576 сенсорини олади.
Бундан ташқари, қурилма 6 Гб оператив ва 128 Гб ички хотира, тезда зарядлашни қўллаб-қувватлайдиган 32-W зарядка эга 3500 мА/соат батарея қуввати, экран ости бармоқ излари сканери ва махсус МIUI 10 қобиғидаги ОS Android 9 Pie’га эга бўлади.
Смартфоннинг ўлчамлари 155×75×7,6 мм.
Асосий конфигурация қиймати 436 долларга тенг бўлиши кутилмоқда. Тақдимот февраль ёки март ойининг охирларида MWC 2019 кўргазмасида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)