Indiegogo хизмати биринчи дисплейли «ақлли» ликопни тақдим этди. Экранда суратлар ва видеони ҳам кўриш мумкин, деб ёзмоқда Hi-Tech Mail.Ru.
Дисплей Android ва iOS смартфонлари билан Bluetooth орқали синхронлашади. Шу тариқа тарелкадаги экранда тасвирни кўрсатиш мумкин. Бу таомни безашга ёки унинг ёрдамида болаларнинг эътиборини тортишга ёрдам беради. Экран устига совуқ ва иссиқ овқатни солиш мумкин, у сув тушишидан ҳимояланган ва уни ювиш ҳам мумкин.
Ликоп симсиз қувватланади, бир марталик тўлиқ қувват дисплейнинг тўрт соат ишлаши учун етади. 3000 миллиампер/соат сиғимига эга аккумулятор ҳисобига унинг вазни 600 граммни ташкил қилади.