Россиянинг «Россия сифат тизими» («Роскачество») ташкилоти Маҳсулотлар сифати синови ва тадқиқотлари ташкилотларининг халқаро ассоциацияси билан ҳамкорликда 2018 йилнинг энг яхши смартфонлари рейтингини тузди. Бу ҳақда ташкилот ўзининг сайтида маълум қилди.
Синовлар натижасида 2018 йилнинг энг яхши смартфони Samsung Galaxy Note 9 бўлиб чиқди. Мутахассисларнинг фикрича, унинг ягона камчилиги шовқинли шароитда кучсиз эшитилиши ҳисобланади.
Рейтингнинг иккинчи ва учинчи ўринларидан мос равишда iPhone ХS Max ва iPhone ХS ўрин олган. Уларнинг камчилиги сифатида барабандаги мустаҳкамлик синовида жиддий зарарланиш қайд этилгани бўлган. 50 марта тушишдан кейин Max’да экран жиддий зарарланган, оддий ХS’да эса камера синган.
Samsung Galaxy S9, S9+ ва S8 рейтингда кейинги учта ўринни эгаллаган.
Изоҳ (0)