Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш устидан давлат назоратини такомиллаштириш бўйича бир қатор чораларни амалга ошириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 2019 йилги Давлат дастурига таяниб, «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Жумладан, жорий йилнинг февраль ойидаёқ давлат раҳбарининг махсус органни ташкил этувчи фармон ва қарори лойиҳасини тайёрлаш кўзда тутилмоқда. У алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишни самарали мониторинг қилиш бўйича ягона давлат сиёсатини амалга оширади.
Бундан ташқари, янги тузилма ишлаб чиқариш жараёнига замонавий технологияларни жорий этиш йўли билан контрафакт маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг олдини олиш, шунингдек, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга лицензия талабларини қайта кўриб чиқиш билан шуғулланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 декабрига қадар алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмолини чеклаш бўйича янги чораларни тасдиқлаш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)