Шу йил 1 январь куни турли тан жароҳати бор ҳамда кома ҳолатида бўлган Тошкент шаҳрининг Сергели туманида яшовчи О.А. уйидан касалхонага олиб бориб ётқизилган эди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Суриштирув ишлари натижасида Юнусобод туманида яшовчи Т.Е. ва Сергели туманида яшовчи А.А.лар 1 январь куни О.А. билан ўзаро жанжаллашиши оқибатида унинг юзига қўллари билан урган вақтида, боши билан ерга йиқилиб, жароҳат олгани аниқланган. Кўрилган чоралар натижасида Т.Е. ва А.А.лар қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)