6 январь, якшанба куни футбол бўйича Осиё Кубоги мусобақасининг 1-тури доирасида 3 та беллашув бўлиб ўтади.
Хусусан, «А» гуруҳида 1-тур баҳслари якунланади. Таиланд терма жамоаси Ҳиндистон билан ҳисоб-китоб қиладиган ўйин 18:30 да бошланади. Гуруҳнинг илк ўйинида мезбон БАА терма жамоаси кеча Баҳрайн билан дуранг қайд этганди.
«B» гуруҳи вакиллари ҳам бугуннинг ўзида 1-тур учрашувларини ўтказади. Жумладан, Австралия терма жамоаси Иордания термаси билан курашга киришади. Беллашув 16:00 да бошланади.
Гуруҳнинг иккинчи учрашуви эса Сурия ҳамда Фаластин терма жамоалари ўртасида кечади. Ўйин 21:00 да бошланиши белгиланган.
Осиё Кубоги—2019
«А» гуруҳи, 1-тур
6 январь, якшанба
Таиланд—Ҳиндистон 18:30
«B» гуруҳи, 1-турАвстралия—Иордания 16:00
Сурия—Фаластин 21:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)