Айни дамда Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов хизмат сафари билан Бухоро вилоятида бўлиб турибди. МОҚ раҳбари сафар доирасида Параосиё ва ўсмирлар Олимпия ўйинларида совриндор бўлган бухоролик спортчиларни тақдирлаш маросимида ҳам иштирок этд, деб хабар беради ташкилот матбуот хизмати.
Бухоро шаҳридаги «Ёшлар маркази»да ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Ўктам Барноев ҳам қатнашди.
Тадбир давомида III ўсмирлар Олимпия ўйинларида олтин медалга эга чиққан спортчилар — Абдумалик Халаков (бокс) ва Умиджон Жалолов (эркин кураш) Spark автомобиллари билан тақдирланди. Шунингдек, уларнинг мураббийлари, Параосиё ўйинлари совриндорлари Феруз Саидов, Ширин Шарипов, Шариф Ҳалилов, Шерзод Намозов, Шуҳрат Бобоев ва Муҳаммад Риҳсимов каби спортчиларга қимматбаҳо совғалар топширилди.
Умид Аҳмаджонов сафар давомида вилоятдаги бошқа спорт объектларига ташриф буюриши ҳам режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)