5 январь, шанба куни футбол бўйича Осиё Кубоги—2019 мусобақасига старт берилди.
Мусобақанинг илк ўйинида мезбон БАА терма жамоаси Баҳрайн термаси билан кураш олиб борди. Учрашувда ҳисоб 78-дақиқада Баҳрайн термаси аъзоси Муҳаммад ал-Роҳаимий томонидан очилди. 87-дақиқада эса мезбонлар ҳужумчиси Аҳмад Ҳалил пенальтидан гол уриб, ўйинга якуний нуқтани қўйди.
Натижада БАА ва Баҳрайн ҳам ўз висобига биттадан очко ёзиб қўйди.
Осиё Кубоги—2019
«А» гуруҳи, 1-тур
5 январь, шанба
БАА—Баҳрайн 1:1
Голлар: 0:1 - 78 Муҳаммад ал-Роҳаимий, 1:1 - 87 пенальти Аҳмад Ҳалил.
Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг «F» гуруҳида Япония, Уммон ва Туркманистон терма жамоалари билан кураш олиб боради.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)