Абу-Дабидаги Янги йил мусиқа фестивали ташкилотчилари қўшиқчи Егор Криддан бекор бўлган чиқиши учун товон тўлашни талаб қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Хабар қилинишича, ўз чиқишининг бошланиши вақтида Крид саҳна яқинида ўтирган ва қаҳва ичиб, кайфияти йўқлигини ва саҳнага чиқмаслигини маълум қилган. Натижада қўшиқчининг чиқиши амалга оширилмаган.
Айни пайтда ташкилотчилар етказилган зарар қийматини ҳисоблаб чиқмоқда, шундан сўнг қўшиқчидан товон талаб қилади. Товон суммаси бир неча миллион рублни ташкил қилиши мумкин.
Изоҳ (0)