Қўшиқчи Алла Пугачёва Instagram’да ўз обуначиларини кириб келаётган Янги йил билан табриклади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Санъаткор ўз табригида Қорбободан Россияни урушлардан, ёлғон баландпарвозликдан, ғийбатлардан сақлашни сўраган.
Унинг қўшимча қилишича, Россия аҳолиси тинч осмон остида яшашни истайди.