Шерали Жўраевнинг «Гулбадан» қўшиғи қўшиқчининг ўғли ҳамда Сан Жай тахаллуси остида ижод қилаётган Санжар Жавбердиев ўртасидаги келишмовчиликка сабаб бўлди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар берди.
Яқинда танила бошлаган рэпер «Гулбадан» қўшиғини ўз талқинида ижро этган. Бироқ Шерали Жўраевнинг ўғилларидан бири Жавбердиевни муаллифлик ҳуқуқини бузишда айблаган ва бу қўшиқнинг RizaNova порталида блокировка қилинишига ҳам эришган.
Сан Жай бу ҳақда Instagram’даги жонли эфир вақтида айтган. Унинг қайд этишича, қўшиқнинг фақат сўзларидан фойдаланган ва унга ўз мусиқасини ёзган. Рэпернинг айтишича, Шерали Жўраевнинг ўзи ҳеч қачон унга эътироз билдирмаган, унинг ўғиллари эса ҳар доим рэпер билан низолашади.
Рэпернинг маълум қилишича, у мазкур қўшиқ юзасидан юзага келган келишмовчиликни ҳал қилиш учун қўшиқчининг ўғлини судга берган.
Изоҳ (0)