Журналист Михаил Садчиков бир неча кун аввал вафот этган Крис Кельми ҳақида айрим билганларини сўзлаб берди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Келмига россиялик қўшиқчи Алла Пугачёва хайрихоҳлик кўрсатган.
«Гап-сўзларга кўра, Пугачёва… «Ночное рандеву»ни Крис ижро этмагани ва қўшиқ муаллифи ҳам у эмаслигини билмагунига қадар уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаган», — дейди Садчиков.
Унинг айтишича, ушбу ҳақиқат Пугачёванинг Кельмига нисбатан муносабатларининг сўнишига олиб келган.
Изоҳ (0)