4 январь, жума куни Ўзбекистоннинг барча масжидларида диндорлар жониворларга меҳрибон ва раҳм-шафқатли муносабатда бўлиш ҳақидаги хутбани тинглади. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ва «Mеҳр ва Оқибат» ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти вакиллари маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».
Жума намозидаги ваъз учун матн Мусулмонлар идораси томонидан махсус тайёрланиб, мамлакатнинг барча масжидларига олдиндан тарқатилди. Имомлар диндорларни жониворлар билан раҳм-шафқатли муносабатда бўлишга чақирди.
«Mеҳр ва Оқибат» жамиятининг Ўзбекистон Мусулмонлар идораси билан ҳамкорлиги кишиларни маърифатли қилиш ва ёшларда ватанга муҳаббат, инсонпарварлик, ердаги бутун тирик мавжудотларга раҳм-шафқатли бўлиш каби сифатларни тарбиялашга қаратилган.
Изоҳ (0)