2019 йил 1 январдан бошлаб бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ бекор қилиниб, бензин, дизель ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчига реализация қилиш чоғида тўланадиган акциз солиғи жорий қилинди. Бу ҳақда Молия вазирлиги хабар бермоқда.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 204-моддасига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилинганда солиқ солинадиган база уларни реализация қилиш қиймати асосида, унга қўшилган қиймат солиғи ҳамда бензин, дизель ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчига реализация қилиш чоғида тўланадиган акциз солиғи киритилмаган ҳолда аниқланади.
Шундай қилиб, бензин, дизель ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчига реализация қилиш чоғида тўланадиган акциз солиғи суммасига қўшилган қиймат солиғи ҳисобланмайди.
Изоҳ (0)