Андижондаги ҳайвонот боғида шер қоровулни ғажиб ташлади. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Мазкур воқеа Хўжаобод туманининг Хидирша маҳалласи ҳудудидаги «Усмонобод файзи» МЧЖга қарашли ҳайвонот боғида юз бергани билдирилмоқда.
2018 йил 30 декабрь куни бу ерда қоровул бўлиб ишлаган, Хўжаобод тумани, Кўприкбоши маҳалласида яшовчи 45 ёшли Ҳ.А. қафасда сақланаётган шерга емиш бераётган чоғида йиртқич унга ташланган. Оғир тан жароҳати олган Ҳ.А ҳаётдан кўз юмган.
Нашр мухбири мазкур воқеага ойдинлик киритиш учун ҳайвонот боғи раҳбариятига мурожаат қилди. Бироқ ҳайвонот боғи раҳбарияти бу хабарни тасдиқламаган. Уларнинг айтишича, боғда шер сақланмаган.
Изоҳ (0)