Самарқанд вилояти Каттақўрғон гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмлардан бирининг ҳарбий хизматчилари ўртасида «Энг яхши ошпаз» мусобақаси ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Янги йил байрами муносабати билан ташкил этилган мазкур мусобақада 6 та бўлинманинг 12 нафар ҳарбий хизматчиси ўзларининг ошпазлик маҳоратини синаб кўрди. Барча иштирокчиларга бирдек масаллиқ ва қозон-ўчоқ берилди. Ўзбек миллий таомларидан бўлган ошни тайёрлаш жараёни ҳакамлар ҳайъати томонидан кузатиб борилди.
Якуний натижаларга кўра, сержант Баҳодир Шокиров ўзи пиширган ош билан ғолиб деб топилди. Дастлабки учта ўринни эгаллаган ҳарбий хизматчилар эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Изоҳ (0)