Ўзбекистоннинг бош арчаси ўрнатилган ва оммавий сайллар ўтказилаётган Истиқлол кўчасида 2 январь куни 2 ёшдан 15 ёшгача бўлган 24 нафар бола йўқолиб қолганди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
Айрим ҳолатларда ички ишлар ходимларига ота-оналарнинг ўзи мурожаат қилган, баъзида яқинларини йўқотган ва йиғлаётган болаларни ходимларнинг ўзи пайқаган.
Бундай ҳолатлар ҳақида хабар олиниши билан ИИББ ходимлари рация орқали йўқолган ёки аксинча, топилган боланинг аломатларини бир-бирига билдирган.
Тошкент шаҳар ИИББ пойтахт аҳолиси ва меҳмонларни Янги йил сайллари 8 январгача давом этиши, сайр давомида болаларни кўздан йўқотмаслик учун ҳушёр бўлишни тавсия қилган.
Изоҳ (0)