Токио марказидаги император қасрига 58 мингга яқин япониялик ташриф буюриб император Акихито ва унинг рафиқаси Митикони Янги йил билан табриклади, деб хабар берди «ТАСС».
Японияликлар Янги йил муносабати билан императорни табриклаш имкониятига сўнгги марта эга бўлмоқда, сабаби 2019 йилнинг 30 апрелида император кексайиб қолгани боис истеъфога чиқади. 1 май куни эса императорнинг тўнғич ўғли Нарухито тахтга ўтиради.
«Сизларни Янги йил билан табриклайман! Мен ушбу байрамни мусаффо осмон остида, сизлар билан қарши олаётганимдан мамнунман. Янги йил барчамиз учун омадли келишини тилайман. Мен Япония халқи ва бутун дунё тинчлиги ҳамда саодати учун дуо қиламан», — дейди император ўз табригида.
Изоҳ (0)