АҚШнинг Флорида штатидаги Мельбурн шаҳридаги ҳайвонот боғида бола каркидон сақланадиган вольерга тушиб кетди ва шохдан зарба олиш оқибатида жабрланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Бола ҳайвонот боғига ташриф буюрувчилар ҳайвонларни силаши мумкин бўлган пештоқ устунлари билан тўсиб қўйилган волерга тушиб кетди.
«Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бола қоқилиб тирқишга тушиб кетган ва ҳайвоннинг шохидан зарба олган», — дейилади ҳайвонот боғи хабарида.
Бола ота-онаси кузатувида маҳаллий касалхонага етказилди. Унинг аҳволи ҳақида маълумотлар йўқ.
Маълум бўлишича, ҳайвонот боғида 2009 йилдан буён бундай ҳодиса содир бўлмаган. Шундай бўлса-да ҳайвонот боғи раҳбарияти юзага келган вазиятдан ташвишда эканлигини ва хавфсизилк даражасини ошириш учун барча чораларни кўришини таъкидлади.
«Хавфсизлик биз учун мухим аҳамиятга эга ва биз барчасини қайта кўриб чиқмагунча ташриф буюрувчиларни қабул қилишни тўхтатиб турамиз», — дейди ҳайвонот боғи ижрочи директори Кит Уинстен.
Изоҳ (0)