Япония бош вазири Синдзо Абэ Asahi телеканалига берган интервьюсида айрим Курил оролларини Японияга ўтказиш тўғрисида ҳукуматнинг қарашлари билан бўлишди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар беради.
Абэнинг сўзларига кўра, японияликлар оролда яшайдиган Россия фуқароларини қувмоқчи эмас. Бундан ташқари, Япония ҳукумати маҳаллий фуқароларнинг ўз давлатига қарашлигини ўзгартиришга тўлиқ розилигини олиши керак.
«Ҳозир оролда россияликлар яшайди. Афсуски, бу ернинг собиқ аҳолиси — японияликлар энди у ерда яшай олмайди», — дейди Абэ. Япония Бош вазири, Россия ва Япониянинг ороллардаги умумий иқтисодий фаолияти ушбу ҳудудларнинг келажагини аниқлаб бериши мумкинлигини айтди.
Сингапурдаги саммитида Россия президенти Владимир Путин ва Япония Бош вазири Синдзо Абэ мамлакатлар ўртасида тинчлик шартномаси бўйича музокараларни тезлаштиришга келишиб олганди.
Изоҳ (0)