Австриялик ботаник Антон Зиндер Мадагаскарда кучли ифор таратувчи янги орхидея турини аниқлади, деб хабар берди «РИА Новости».
Олим ўз топилмасини Австрия қироллигининг Кю боғига топширган. Гул ботаника боғи илмий ходими Йохан Херманс томонидан ўрганилган.
У Cynorkis christae номини олган ўсимлик илм-фан учун ҳақиқий топилма эканлигини маълум қилган.
«Ушбу орхидеянинг ўзига хос хусусияти унинг шампан виносини эслатувчи ҳидида», — дейди Йохан Херманс.
Cynorkis christae’нинг барглари йирик, уларнинг аксарияти оқ, устки қисми эса тўқ қизил рангда.
Изоҳ (0)