Янги йил байрами муносабати билан Тошкент вилояти ИИБ ходимлари Бўка туманидаги 15-сонли ва Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли Меҳрибонлик уйларида бўлди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати маълум қилди.
Бошқарма раҳбарияти ҳамда вилоят ички ишлар органлари ходимларининг бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан болажонларга атаб олиб келинган совға-саломлар ўз эгаларига топширилди.
Шунингдек, байрам туҳфаларини мамнуният билан қабул қилган болалар иштирокида тайёрланган эртак қаҳрамонлари иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқлар тадбир қатнашчиларига манзур бўлди.
Изоҳ (0)