2018 йил 30 декабрдан Қозоғистонда Ўзбекистоннинг консуллик бўлими фаолият юритишни бошлади. Бу ҳақда ТIV Консуллик-ҳуқуқий департаменти маълум қилди.
Хабарда Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси консуллик бўлими Остона шаҳрида фаолият юритишни бошлаши муносабати билан 2019- йилнинг 1 январидан бошлаб унинг консуллик округига Остона шаҳри, Ақмўла, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қўстанай ва Қарағанда вилоятлари кириши маълум қилинган.
Шунингдек, Оқтов шаҳрида Ўзбекистоннинг бош консулхонаси очилгунига қадар 2019 йилнинг 1 январидан эътиборан Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги бош консулхонаси консуллик округига Олмаота ва Чимкент шаҳарлари, Олмаота, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил, Қизилўрда вилоятлари, шунингдек, Манғистау, Ғарбий Қозоғистон, Атирау ва Ақтўбе вилоятлари киради.
Изоҳ (0)