Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Тошкент сизни севади!» лойиҳаси доирасида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиали ҳамда Республика гемоталогия марказидаги беморлар ҳолидан хабар олди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ташриф давомида 60 дан зиёд беморларга пойтахт ҳокимининг байрам табриги ва эсдалик совғалари топширилди. Акциядан кўзланган мақсад беморларга хурсандчилик улашиш ва юртдошларни хайрли ишларга чорлашдир.
Изоҳ (0)