• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёда яна иккита нодавлат боғча кредит ололмагани сабабли ёпилди

    Чироқчи туманининг Уймовут қишлоғида жойлашган «Болалар бизнинг келажагимиз» номли нодавлат боғча ташкил қилган тадбиркор кредит ололмагани сабабли боғча фаолиятини тўхтатди. Туманнинг Аннарўз қишлоғида жойлашган «Аннарўз ғунчалари» нодавлат боғчаси эса очилган куниёқ ёпилган. Бу ҳақда Turon24 «Болалар бизнинг келажагимиз» нодавлат боғчаси раҳбари Дилором Турсуновага таяниб хабар берди.

    Фото: Turon24

    Фото: Turon24

    «Мактабгача таълим бўлими мудири Зулфия Эргашевага туман ҳокими «нодавлат боғча оч, агар кимдир очмаса ўзинг очасан» деб топшириқ берган экан, – дейди нодавлат боғча раҳбари Дилором Турсунова. – Зулфия Эргашева, Мансур Раҳмонов ва 1-боғча мудири Ҳилола Худойбердиевалар келиб менга «Боғча очсангиз кредит берилади, биз сизга ҳомийлик қиламиз» дейишди. Шундан сўнг мен ҳам уларга ишониб, тайёргарликни бошлаб юбордим. Яшаб турган уйимизни қайта жиҳозлаб, 2018 йилнинг 1 апрель куни нодавлат боғча очдик. Телевидениедан кўрсатишди, туман масъуллари нодавлат боғча очилди деб ҳисобот топширишди. Боғчамиз 5 ой ишлади. Сўнгра ёпишга мажбур бўлдик. Кредит беришмади-да».

    «Дилором Турсунова нодавлат боғча очаман деб мурожаат қилганди, – дейди Чироқчи туман мактабгача таълим бўлимининг собиқ мудири Зулфия Эргашева. – Сўнгра Дилором Турсуновага тўғри тушунтириш бериб, сизда савдо ишлари ва гўзаллик салони бор экан, лойиҳангиз нодавлат боғча очишга тўғри келмайди деб тушунтирганимдан сўнг, тўғри тушуниб қайтиб кетганди. Кейин туман ҳокимлиги ва вилоят мактабагача таълим бошқармасидан бизга «уйма-уй кириб, нодавлат боғча очинглар деб айтиб чиқасизлар» деб топшириқ беришди. Бошқарма бошлиғи ҳар бир мудирга «боғча очасан» деб топшириқ берди. Шунда тумандаги 1-MTM мудири Ҳилола Худойбердиева билан бирга Дилором опанинг ёнига бориб, тўғри тушунтириш бердик. Боғча очишига кўмаклашдик".

    Аниқланишича, Дилором Турсунова раҳбарлигидаги нодавлат боғча 50 ўринли бўлиб, ҳар бир бола учун 60 минг сўмдан тўлов белгиланган. Нодавлат боғчада 8 та янги иш ўрни яратилган.

    Дилором Турсунованинг маълумот беришича, у туман ҳокимлиги ва мактабгача таълим бўлими масъулларининг гапига ишониб, боғча очиш учун шароит ҳозирлаш мақсадида 10-15 та қорамолини ҳам сотиб харж қилган.

    «Уйимдаги 15 та қорамолимни ҳам сотдим, мактабдан олаётган ойликларимни ҳам сарфладим, – дейди Дилором Турсунова. – Очинг, кредит беради дейишса ишонибман-да. Бугунги кунда хонавайрон бўлиб ўтирибман. Биров келиб ҳолимни сўрамаяпти. Ҳалигача солиқдан қарздорлик тўғрисида хат келаяпти. Кимга додимни айтишни билмаяпман».

    «Ҳозирги кунда Дилором Турсунова раҳбарлигидаги нодавлат боғча ёпилгани рост, – дейди ҳозир туман мактабгача таълим бўлими мудири вазифасини бажарувчи Мансур Раҳмонов. – Аммо нодавлат боғча тураржойда жойлашганлиги сабабли кредит берилмади. Тадбиркор кредит олиши учун уйини нотураржойга ўзгартириши керак экан. Талаб бажарилмагач, кредит берилмади».

    Чироқчи туман мактабгача таълим бўлими раҳбарининг маълум қилишича, туманда айни кунда 6 та нодавлат боғча фаолият юритмоқда. Бошқарма вакиллари эса туман вакиллари айтган кўрсаткичдан фарқли ўлароқ туманда 14 та нодавлат боғча фаолият юритаяпти дейишди.

    Дилором Турсунованинг айтишича, боғча очилишида туман ҳокими Рустам Жўрақобилов ҳам иштирок этиб, тадбиркорни қўллаб-қувватлашини билдирган.

    «Туман ҳокимининг шахсан ўзи «опа, биз сизни қўллаб-қувватлаймиз» деганди, – дейди Дилором Турсунова. – Ҳар томонлама имконият яратиб беришини билдирганди. Бугунги кунда эса мени эшитишни ҳам истамаяпти. Туман ҳокимлигига борсам, ҳоким йўқ деб қайтариб юборишади. Ҳокимиятнинг ўзига 3 марта мурожаат қилганман. Аммо ҳалигача жавоб йўқ».

    Аниқланишича, вилоятда ҳозир 272 та нодавлат боғча фаолият кўрсатмоқда.

    30.12.2018, 22:41   Изоҳ (0)   18171
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарёда ҳарбийлар ўртасида «Темур тузуклари билимдонлари» аниқланди

    30.12.2018, 22:25

    Янги йил арафасида Тошкент оқшоми (фоторепортаж)

    30.12.2018, 21:54

    Самарқанд вилоятида Ёшлар Иттифоқининг биноси фойдаланишга топширилди

    30.12.2018, 21:39

    15 кунга ёпиладиган Асака заводи, Олмаотадаги Ислом Каримов кўчаси, Тошкентдаги яна бир халқаро аэропорт ва бошқа муҳим хабарлар

    30.12.2018, 21:13

    Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти янгиланди

    30.12.2018, 21:08

    Самарқанддаги «Арча» байрами тадбирида пиротехника воситаларини сотаётган фуқаролар қўлга олинди

    30.12.2018, 20:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.