• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон божхона тизимида инновацион технологиялардан самарали фойдаланилмоқда

    Ўзбекистон божхона чегарасидан товарлар, қурол-яроғ ва гиёҳвандлик воситалари ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олиш, божхона чегарасини кесиб ўтаётган транспорт воситалари ва юкларнинг самарали божхона кўригини таъминлаш, божхона тартиб-таомилларини тезлаштириш мақсадида чегара божхона постларини энг замонавий катта ҳажмдаги сканер қурилмалари билан жиҳозлаш божхона органларининг устувор вазифаларидан биридир.
    Бу давлат раҳбарининг жорий йил 12 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида белгиланган, дейилади ЎзА хабарида.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Шу мақсадда Ўзбекистон божхона чегараларида замонавий инновацион технологиялар жорий этилди. Улар ёрдамида катта ҳажмли транспорт воситалари ёки контейнерлар ичидаги товарларнинг жойлашган шаклини кўриш, контейнер ичидаги товарларнинг декларацияда кўрсатилганлигига мослиги, контрабанда предметлари бор-йўқлигини назорат қилиш мумкин.
    Айни пайтда мамлакатимиз сарҳадларидаги «Дўстлик», «Олот», «Айритом», «Сариосиё» чегара божхона комплекслари, «Яллама», «Навоий», «С.Нажимов», «Ойбек», «Хўжайли», «Довут-ота» чегара божхона постларида ва «Ғалаба», «Каракалпакия» темир йўл чегара божхона постлари ҳамда «Арк булоқ» ташқи иқтисодий фаолият божхона постида замонавий инспексион-кўрик мажмуаларидан самарали фойдаланилмоқда.
    Соҳа вакилларининг маълумотига кўра, ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг техник салоҳиятини мустаҳкамлаш соҳасида кўрсатилган энг кўп миқдордаги техник кўмак Хитой Халқ Республикаси ҳиссасига тўғри келмоқда.
    Ўзбекистон божхона постларини катта ҳажмдаги сканер қурилмалари билан жиҳозлаш лойиҳаси доирасида жорий йилда Хитой Халқ Республикасининг грант маблағлари ҳисобидан РФ6010-русумли темир йўл вагонларини сканер қилувчи инспекцион-кўрик мажмуаси (ИКМ) тақдим этилди.
    Мазкур қурилма Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг «Чуқурсой техник идора» чегара божхона пости тасарруфига топширилди. Бундан ташқари, мазкур давлат гранти асосида «Nuctech Cо LTD» ташкилоти томонидан темир йўл вагонларини сканер қилувчи инспексион-кўрик мажмуаси Ўзбекистон темир йўлининг 3353-км, 10-сонли пикет йўлида ўрнатилди.
    РФ6010-русумли темир йўл вагонларини сканер қилувчи инспекцион-кўрик мажмуаси Хитой ҳукуматининг гранти доирасида тақдим этилиши режалаштирилган бешта катта ҳажмдаги сканер қурилмаларидан биринчисидир. Мамлакатимизга биринчи инспекцион-кўрик мажмуа 2009 йилда Тошкент вилоятининг «Яллама» чегара божхона постига ўрнатилган эди.
    Инспексион-кўрик мажмуасини самарали қўллашдан кўзланган мақсад нафақат контрафакт товарлар ёки контрабанданинг олдини олиш, балки хавфни бошқариш орқали божхона назорати самарадорлигини ошириш, божхона тартиб-таомилларини соддалаштириб, экспорт ва импорт жараёнларини янада тезлаштиришдан иборатдир.
    2014 йилда автотранспорт воситаларини кўрикдан ўтказиш учун мўлжалланган яна уч дона инспексион-кўрик мажмуа Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент вилояти бўйича бошқармаларининг «Хўжайли», «С.Нажимов» ва «Ойбек» чегара божхона постларига ўрнатилди. 2017 йилда 20 дона ўрта ҳажмдаги сканер қурилмалари тақдим этилган бўлиб, уларнинг барчасидан ҳозирги кунда божхона постларида самарали фойдаланилмоқда.
    Президентимизнинг жорий йил 24 ноябрдаги «Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига кўра, эндиликда 2019—2021 йиллар давомида босқичма-босқич тарзда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг «Доут-ота», Тошкент вилояти божхона бошқармасининг «Яллама», «С.Нажимов», «Ғишткўприк», «Ойбек», Андижон вилояти божхона бошқармасининг «Дўстлик», «Маданият», Бухоро вилояти божхона бошқармасининг «Олот» ҳамда Фарғона вилояти божхона бошқармасининг «Ўзбекистон» божхона постларига туташ жойларда давлат-хусусий шериклик асосида замонавий божхона терминаллари бунёд этилади.
    Келгусида мазкур божхона терминалларининг барчасида жами ҳисобда кунига 3,4 мингдан ортиқ автотранспорт воситасини ўтказиш имкониятига эришилади.
    Фармон билан соҳада хавфларни автоматлаштирилган бошқариш тизими амалиётга жорий этилмоқда. Эндиликда товар ва транспорт воситалари учун ҳам божхона назоратида махсус йўлаклар жорий этилди. Жумладан, 2018 йил 1 декабрдан бошлаб «сариқ» ва «қизил» йўлаклар ишга туширилса, 2019 йил 1 мартидан бошлаб «яшил» ва «кўк» йўлаклар жорий этилади.
    Ушбу тизим товарлар божхона чегараси орқали олиб ўтилаётганда божхона операциялари ўтказилишини тезлаштириш билан бир қаторда божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишларини аниқлаш, прогноз қилиш ва уларнинг олдини олишда муҳим рол ўйнайди. Божхона ходими хавфларни автоматлаштирилган бошқариш тизими буюрган божхона операцияларини бажаришга мажбур ҳисобланади.
    Ушбу тизимнинг жорий этилиши ҳар томонлама таҳлил асосида божхона назорати объектларини аниқлаш, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун маъмурий тўсиқларни камайтиришга, божхона назорати ҳажмининг камайишига, сифатининг ошишига, мавжуд куч ва воситалардан оптимал фойдаланишга, ҳалол ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини рағбатлантиришга ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
    Шу ўринда таъкидлаш жоизки, соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар божхона тўловлари динамикасига ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда. Хусусан, жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида мамлакатимизга импорт қилинган товарлардан 10 триллион 408 миллиард сўм миқдорида божхона тўловлари ундирилди.
    Юртимизда тадбиркорликни янада ривожлантириш, соҳалар ривожини таъминлаш мақсадида божхона тўловларидан 41 триллион 394,6 миллиард сўм миқдорида имтиёзлар қўлланилди. Бу эса умумий ҳисобланган божхона тўловларининг қарийб 80 фоизини ташкил этади.
    Шунингдек, божхоначилар томонидан амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида жорий йилнинг ўтган 11 ойида жами 11 минг 66 ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, 136 миллиард сўмлик товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида ушлаб қолинди.
    Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, божхона органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, бизнесни ривожлантириш йўлида бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилашга қаратилган ислоҳотлар 2019 йилда ҳам изчиллик билан давом эттирилади.
    Хусусан келаси йилнинг 1 февралидан бошлаб ташқи иқтисодий фаолиятнинг ҳалол иштирокчиларига соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этишни назарда тутувчи халқаро стандартларга мувофиқ ваколатли иқтисодий операторлар институти жорий этилади.
    Чегара божхона комплекслари ва постларига ўрнатилган сканер қурилмаси юртимиз сарҳадлари орқали ўтаётган катта ҳажмдаги транспорт воситаларини бир неча сония ичида тўлиқ сканердан ўтказмоқда. Бу эса, ўз навбатида, божхона кўриги самарадорлигини янада ошириб, божхона кўриги учун кетадиган вақтнинг сезиларли даражада қисқаришига хизмат қилмоқда.

    31.12.2018, 18:03   Изоҳ (0)   12059
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қамчиқ довонида ҳарбийлар учун Янги йил ярмаркаси ўтказилди

    31.12.2018, 17:42

    Қозоғистон орқали ўзбек газини транспортировка қилиш бошланди

    31.12.2018, 17:28

    Ўзбекистон аҳолисининг ярми ортиқча вазнга эга

    31.12.2018, 17:21

    Миллий гвардия вакиллари Янги йил арафасида Термиздаги беморларни йўқлади

    31.12.2018, 17:10

    2018 йил Ўзбекистон армияси учун қандай воқеалар билан ёдда қолди?

    31.12.2018, 17:00

    Беларусь президенти Александр Лукашенко Шавкат Мирзиёевни Янги йил билан табриклади

    31.12.2018, 16:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Мексика ва Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож солади

    Дунё | 13 июл, 21:30

    “Исроил Эрон президентини ўлдиришга урингани учун товон тўлайди” — эронлик амалдор

    Дунё | 13 июл, 21:05

    Украинада разведка ходимини ўлдиришда гумонланган россиялик агентлар йўқ қилинди 

    Дунё | 13 июл, 20:40

    Озарбайжон Сурияга газ етказиб беради

    Дунё | 13 июл, 20:15

    Аризонада 18 йилда илк бор вабодан ўлим қайд этилди

    Дунё | 13 июл, 19:45

    Эрон МАГАТЭ билан “янгича форматда” ҳамкорлик қилади

    Дунё | 13 июл, 19:27

    Санкт Петербургдаги миграция марказида фуқаролар темир панжаралар ичида ётганига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 18:59

    Путин 25 йил олдин президент бўлишни хоҳламаганини айтди

    Дунё | 13 июл, 18:11

    Шимолий Корея Россияга 12 млн дан ортиқ снаряд етказиб берган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 17:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.