Ўзбекистон миқёсида шу йилнинг 15 декабридан 2019 йилнинг 15 январига қадар «Ватанпарварлик ойлиги» деб эълон қилинган.
«Дарё»га наманганлик журналист Оқилхон Дадабоев маълум қилишича, Наманган вилоятида ҳам Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойиши ижроси юзасидан бир қатор тадбирлар, учрашув ва мулоқотлар давом этмоқда.
Поп туманига қарашли, вилоятнинг тоғли ҳудуди – Қамчиқ довонида жойлашган, Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўмондонлигига қарашли ҳарбий қисмда ойлик доирасида Янги йил ярмаркаси ўтказилди.
Ҳарбий қисмга ауцорсинг хизматини кўрсатувчи – Наманган шаҳридаги «Шодиёна» тантаналар мажмуаси масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган мазкур савдо ярмаркасида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари: мева-сабзавотлар, гўшт ва сут маҳсулотлари, салқин ичимликлар, ширинликлар, болажонлар учун ўйинчоқлар, янги йил байрамига керакли буюмлар тақдим қилинди.
Изоҳ (0)