Россиянинг Вологда шаҳридаги ишлаб чиқариш базасида арралаш дастгоҳи ўзбекистонлик эркакнинг бош қисмини кесиб кетиши оқибатида воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Воқеа Николское қишлоғида жойлашган ишлаб чиқариш базасида рўй берган. Воқеа гувоҳларига кўра, вафот этган эркак меҳнат хавфсизлиги қоидаларига риоя этмаган. Иш берувчини жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масала бахтсиз ҳодиса юзасидан комиссия текширувидан сўнг ҳал қилинади.
Изоҳ (0)