Мубин Мирзаев Давлат солиқ қўмитаси раисига биринчи ўринбосар этиб тайинланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Мубин Мирзаев шу пайтгача Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаётган эди. У бу лавозимга 2017 йилнинг августида тайинланганди.
Аввалроқ Давлат солиқ қўмитасининг аввалги биринчи ўринбосари Беҳзод Мусаев расман қўмита раиси лавозимига тасдиқлангангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)