Халқ депутатлари Олмазор, Мирзо Улуғбек ва Миробод туманларининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Сессияларда ташкилий масала кўрилди.
Шу кунга қадар Олмазор тумани ҳокими вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келган Бахтиёр Раҳмонов, Мирзо Улуғбек тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкатбек Эргашев ва Миробод тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Шуҳрат Пўлатов ҳоким этиб тайинланди.
Изоҳ (0)