Бугун, 26 декабрь, соат 10.35 атрофида Тошкентдаги Humo Arena кўп тармоқли муз саройи яқинида барпо этилаётган автотураргоҳ ҳудудидаги омбор учун ажратилган бинода ёнғин рўй берди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бу ерда қурилиш материаллари аланга олгани билдирилмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ўт ўчирувчиларининг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин соат 11.21 да бартараф этилди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар бўлмади.
Алангаланишга пайвандлаш ишлари давомида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаслик сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Етказилган зарар суммаси аниқланмоқда.
Изоҳ (0)