Америкалик актёр Том Хэнкс SoCal In-N-Out Burger тезпишар таомлар ресторанига кирди ва янгиликлар нишонига тушиб қолди, деб хабар берди «Zakon.kz».
Қайд этилишича, Хэнкс ушбу тамаддихонага овқатланиш учун кирган. Актёр бу ерда нафақат мухлислари билан суратга тушган, балки уларни ўз ҳисобидан меҳмон қилган.
Бундан ташқари, икки карра «Оскар» мукофоти совриндори ресторандаги барча мижозлар билан саломлашиб, улар билан суратга тушган. Ресторанга ташриф буюрувчилар таниқли актёр билан суратларини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштирган.
Том Хэнкснинг ёнида рафиқаси Рита Уилсон ҳам бўлган.
Изоҳ (0)