Қозоқ режиссёри Сергей Дворцевойнинг «Айка» фильми «Оскар» мукофотининг «Чет тилидаги энг яхши фильм» категорияси номзодларининг шорт-листига киритилди. Бу ҳақда Turon 24 хабар берди.
«Айка» фильми сюжетида Москвада ишлайдиган қирғизистонлик ёш муҳожир қизнинг ички «мен»ининг шаклланиши акс этади. Бош ролни қозоқ акртисаси Самал Еслямова ижро этган. У «Айка» фильмидаги образи учун «Халқаро Канн фестивали»да «Энг яхши актриса» номинацияси билан тақдирланган.
«Оскар» мукофотининг «Чет тилидаги энг яхши фильм» рўйхатида «Қушлар йўлаги» (БBirds of Passage, Колумбия), «Айбдор» (The Guilty, Дания), «Ҳеч қачон ортга қарама» (Never Look Away, Германия), «Дўкон ўғрилари» (Shoplifters, Япония), «Капернаум» (Capernaum, Ливан), «Рома» (Roma, Мексика), «Совуқ уруш» (Cold War, Польша) ва «Ёнғин» (Burning, Жанубий Корея) кинофильмлари киритилган.
«Оскар» мукофотининг 91-тақдирлаш маросими 2019 йилнинг 24 февраль куни Лос-Анжелеснинг «Долби» театрида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)