Ўзбекистондаги илк маҳаллий комиксларни чиқариш учун маблағ йиғила бошлади. Бу ҳақда Spot лойиҳа раҳбари Шоҳрух Низамутдиновга таяниб хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, буларнинг барчаси нега Ўзбекистоннинг ўзига хос комикслари мавжуд эмаслиги ҳақидаги савол билан бошланди.
«Тошкентда маҳаллий комиксларни яратишга уринишлар бўлганлиги кўпчиликка маълум эмас. Ўтган асрнинг 90 йилларида ‘Метаморфознинг телбаликлари’ ва ‘Космик детектив’ каби нашрлар чоп этила бошлади. Аммо, афсуски, барчаси бир неча босмалар билан чегараланди», — дейди Низамутдинов.
У болалар ва жиянлари билан суҳбатлашганидан сўнг, улар ўзларини кўришлари мумкин бўлган маҳаллий комиксларни кутишаётганлиги маълум бўлди.
Биринчи босмалар тайёр. Қаҳрамонлар яқин келажакда яшайдиган икки ака-ука Мардон ва Шаҳзод бўлди.
Ҳозир жамоа 5000 нусхадаги тиражни нашр этиш ва сценарий муаллифи ва рассомларнинг ишларига тўлаш учун маблағ йиғмоқчи. Бунинг учун 90 млн. сўм талаб қилинади.
Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун промо-товарлардан бирини (кўйлак, бейсбол кепкаси, қалам ва ҳк) сотиб олишингиз мумкин. Маблағ йиғиш бир ой давом этади. Чоп этилган пайтда 138 минг сўм йиғилди.
Изоҳ (0)