Президент Шавкат Мирзиёев Индонезия қирғоқларида юз берган кучли тцунами оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан мамлакат президенти Жоко Видодога ва Индонезия халқига чуқур ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, 23 декабрь, якшанбага ўтар кечаси Ява ва Суматра ороллари оралиғидаги Зонд бўғозида юз берган цунами оқибатида ҳалок бўлганлар сони 222 кишига етди. Жароҳатланганларнинг сони эса 843 нафарни ташкил этмоқда.
Изоҳ (0)