Россиянинг Югра автоном округида яшовчи эркак Янги йил совғаларини болаларга тарқатиш учун ўғирлади. Бу ҳақда Россия ИИВнинг ҳудудий бошқармаси хабар берган.
Ўғрилик ҳақида энергетика компанияларидан бирининг ходими полицияга хабар берган. Ходим фирма ходимлари учун мўлжалланган совғаларни номаълум эркак олиб кетаётганига гувоҳ бўлган.
Қисқа вақт ичида полициячилар ўғрининг шахсини аниқлашга муваффақ бўлган. У аввал ўғрилик ва ҳокимият вакилига зўравонлик қилгани учун судланган 37 ёшли эркак бўлиб чиққан.
Тергов талқинига кўра, эркак ўзининг ўртоқлари яшайдиган уйнинг эшиги олдига байрам совғалари туширилаётганини кўрган. У курьернинг кетишини кутган ва иккита қутини ўғирлаган. Ўғирланган совғаларни эркак ўз танишларининг болаларига берган. Қайд этилишича, жиноят содир этиулган вақтда эркак ҳушёр ҳолатда бўлмаган.
Изоҳ (0)