Қирғизистонда жамоат жойларида тупурганлар ёки чиқинди ёққанлар катта миқдорда жарима тўлайдилар. Бу ҳақда Бишкек шаҳар ҳокимлигига таяниб, Sputnik хабар берди.
Қирғизистонда 2019 йил 1 январдан шаҳар ободончилик қоидаларини бузганлик учун катта миқдорда жарима назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида янги кодекс амал қилишни бошлайди.
Янгиланган ҳужжатга «Тупуриш» банди киритилган. Мазкур бандга биноан қуйидаги жарима миқдори назарда тутилган: жисмоний шахсларга нисбатан — 5,5 минг қирғиз соми (78 доллар), юридик шахсларга нисбатан — 17 минг қирғиз соми (243 доллар).
Шунингдек, хазон ёқиш учун ҳам жарима миқдори жисмоний шахсларга нисбатан 7,5 минг (107 доллар) ва юридик шахсларга нисбатан 23 минг қирғиз сомгача (329 доллар) оширилган.
Изоҳ (0)