Туркия Суриянинг шимоли-шарқидаги террорчиларга қарши режалаштирилган ҳарбий операцияни ортга сурди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Истанбулдаги чиқиш вақтида маълум қилди, деб ёзмоқда Reuters.
Унинг сўзларига кўра, операция яқин кунлар эмас, балки яқин ойлар ичида бошланади. Бундай қарор АҚШ президенти Дональд Трамп билан телефон мулоқотидан кейин қабул қилинган. Операция вақтида Анқара ҳудудни террорчилар деб ҳисобланадиган курдлардан ва ИШИДнинг қолдиқ гуруҳларидан тозалашни кўзламоқда.
Эрдўғон АҚШнинг Суриядан ўз қўшинларини олиб чиқиши ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлашини таъкидлаган. Унинг қўшимча қилишича, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар исталган даражага чиқмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)