Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистон қизил китобини тайёрлаш, нашр этиш ва юритишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, Қизил китоб Ўзбекистон ҳудудида камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ҳайвонлар ва ўсимликлар муҳофазаси, уларни қайта тиклаш мақсадида ташкил этилади.
Қизил китобга ҳайвонот ва ўсимлик олами турларини (кенжа турларини) киритиш (ундан чиқариш) бўйича таклифлар ва тавсияларни Фанлар академиясининг Зоология ҳамда Ботаника институтлари ишлаб чиқади.
Қизил китобга турларни (кенжа турларни) киритиш (ундан чиқариш) ва уларни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар Камёб ва йўқолиб кетиш арафасида турган ҳайвонлар ва ўсимликларни муҳофаза қилиш бўйича идоралараро комиссия томонидан мувофиқлаштирилади.
Изоҳ (0)