2018 йилнинг 8—10 декабрь кунлари БААнинг ишбилармон доиралари билан музокаралар ўтказиш учун жўнатилган Ўзбекистон Республикаси делегацияси таркибида, Ўзбекистон Республикаси «Дававианазорат» инспекцияси вакиллари БААнинг Дубай Амирлиги авиация маъмурияти билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда «Дававианазорат» хабар бермоқда.
Музокаралар чоғида, Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги ҳаво қатновларининг ҳозирги ҳолати ва келажакдаги истиқболлари, Flydubai авиакомпанияси томонидан Ўзбекистонга қатновларни амалга ошириш, қатновлар сони ва келишилган қатновлардан фойдаланишда ўзаро фойдали тижорий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш мақсадида тайинланган авиакомпаниялар («Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ва Flydubai) ўртасида алоқаларини ўрнатиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Музокаралар натижаларига кўра тегишли Баённома имзоланди ва унга мувофиқ томонлар қуйидаги келишувларга эришди:
1. Аввал тайинланган Emirates Airlines ташувчиси ўрнига, Дубай—Тошкент келишилган қатновида доимий ташувчи сифатида Flydubai авиакомпанияси тайинланганлиги тасдиқланди.2. Flydubai авиакомпаниясига Дубай ва Тошкент ўртасида ҳафтасига 5 марта, IATA 2019-Ёз мавсумидан бошлаб ҳафтасига 2 та қўшимча мунтазам йўловчи қатновларини амалга ошириш ҳуқуқи берилди.
Изоҳ (0)