Навоий шаҳрида биринчи коворкинг маркази фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда «Дарё»га Ёшлар медиа маркази маълум қилди.
Вилоят ҳокими Кобул Турсунов, корхона-ташкилот раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирок этган ушбу маскан ёшларнинг ҳаётга янгича ёндашуви, замонавий фикрлар, инновацион ғоялар шаклланадиган, ҳаётга татбиқ этиладиган марказ бўлиши кутилмоқда.
Тадбиркор Суннатилло Исроилов томонидан 2,2 миллиард сўм сарфлаб қурилган ушбу бино 4 қаватдан иборат. 1-қаватида коворкинг маркази, бошқа қаватларда фитнес клуб ва офислар жойлашади. Марказда 20 нафар ёш иш билан таъминланади.
Изоҳ (0)