«Ўзавтосаноат» АЖ Нурафшон шаҳрида янги мультибренд автосалони очилиши муносабати билан махсус оилавий акция тақдим этади. Бу ҳақда «Spot» хабар берди.
Акция шартларига кўра, янги йилдан бошлаб, энг янги КАМАЗ 5490 «Neo» шатакчисини харид қилган харидорга Cobalt автомобили совға қилинади.Акцияга ажратилган шатакчилар сони 50 та. Акция 2019 йилнинг 1 январидан 21 мартига қадар давом этади.КАМАЗ 5490 «Neo» шатакчиси Mercedes-Benz агрегатларидан фойдаланган ҳолда Mercedes-Benz компанияси билан ҳамкорликда қурилган.
Таъкидланишича, «Ўзавтотрейлер» МЧЖ компаниясининг тиркама техникасини харид қилишни истовчи харидор мазкур компания ишлаб чиқарган яримтиркамаларга Cobalt автомобили қийматига тенг миқдордаги чегирмани ҳам танлаши мумкин.
Изоҳ (0)