Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018 йил 4- сентябрдаги Президент қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, эндиликда қуйидаги таъсир чоралари фойдаланилмаётган объектларнинг хусусий мулкдорларига, юридик шахслар билан бир қаторда жисмоний шахсларга ҳам қўлланилади:
Соддалаштирилган солиққа тортиш тартибидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни умумбелгиланган тартибда тўлашга ўтказиш;
Мол-мулк ва ер солиқларини икки карра миқдорда тўлаш, 6 ойдан сўнг беш карра, 12 ойдан сўнг ва кейинчалик ўрнатилган ставкага нисбатан ўн карра миқдорда тўлашга ўтказиш;
Тақдим этилган солиқ имтиёзлари ва преференциялар амал қилишини тўхтатиш.
Илгари бу таъсир чоралари фақат юридик шахсларга кўлланилган, жисмоний шахслар эса назарда тутилмаган.
Изоҳ (0)