Август ойида Алишер Усмонов «Арсенал» футбол клубидаги ўз ҳиссасини 550 миллион фунт стерлингга сотган эди. Forbes нашрига берган интервьюсида тадбиркор ушбу маблағни Тошкент шаҳридаги Ислом маркази бунёд этилишига сарфлаганини маълум қилди.
Шунингдек, у келгуси йили Ўзбекистонга киритмоқчи бўлган сармояси миқдори ҳақида ҳам гапирди.
«Қурилиш бюджетидаги 100 миллион долларлик ҳиссамдан ташқари, фондимиз орқали Ўзбекистоннинг қишлоқларини ривожлантиришга инвестиция киритамиз. Жаҳон банки билан Ўзбекистон ҳукумати ўртасида қўшма дастур мавжуд. Дастур лойиҳаларидан бири — қишлоқларни, шу жумладан ватаним — Наманган шаҳридаги маконларни ривожлантиришдан иборат. Ушбу лойиҳага жами 100 миллион доллар сармоя киритамиз.
Спорт ва инвестиция лойиҳаси ҳам бўлади. Келгуси йил охирига қадар Ўзбекистонга жами 300−400 миллион доллар миқдорида сармоя киритилади. Мен фақат ижтимоий соҳаларга сармоя киритаман», — дейди Алишер Усмонов.
Изоҳ (0)