Россия қуролли кучлари Арктикада қўшинлар жойлашган ҳудудларда экологик зарарни баратараф этиш бўйича ишларнинг 91 фоизини якунлади. Бу ҳақда Regnum хабар берди.
2015 йилдан буён экологик бўлинма томонидан 104 минг квадрат километрдаги ҳудуд тозаланган. 18 минг тоннадан ортиқ чиқинди йиғилган ва 16 минг тонна металлолом олиб чиқиб кетилган. Тўққиз минг квадрат километр ҳудудни тозалаш қолган.
Совет иттифоқи даврида ҳарбий база жойлашган Франц-Иосиф ерини тозалаш бўйича лойиҳани амалга ошириш қолган. База ёпилганидан кейин архипелагда нефть маҳсулотлари солинган 250 мингта ҳамда яна бир миллионта бўш бочка, шунингдек, бузилган самолётлар, машиналар ва турли техникалар қолган.
Изоҳ (0)